Экспортчилар экспорт қилинаётган маҳаллий маҳсулотларга QR-кодларни тушириши шарт бўлади. Бу Президентнинг «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган, деб ёзади Spot.
Хусусан, маҳаллий маҳсулотлар экспортчилари томонидан ўрамларда, техник паспортларда, экспорт қилинувчи маҳсулотларни қўллаш бўйича йўриқномаларда «Uzbekistan.travel» порталини кўрсатган ҳолда Welcome to Uzbekistan савдо белгисидан, шунингдек, тегишли QR-коддан мажбурий фойдаланишни жорий этиш кераклиги белгиланган.
Мажбуриятни март ойидаёқ жорий қилиш режалаштирилмоқда. Масъул этиб «Ўзстандарт» агентлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзавтосаноат» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК белгиланди.
Изоҳ (0)