Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти қошида Туризм соҳасидаги инновациялар маркази очилади. Бу Президентнинг «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган, деб ёзади Spot.
Июнь ойигача марказни ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрланади, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилади.
Масъул этиб Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Савдо-саноат палатаси ва Ёшлар иттифоқи белгиланди.
Изоҳ (0)