Ўзбекистон Президентининг республикада уруғлик картошка етиштиришни янада ривожлантириш чоралари тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги каналида маълум қилинди.
Қарорга асосан манфаатдор ташкилотларнинг Картошка етиштирувчилар ассоциациясини тузиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
Ассоциациянинг асосий вазифаларидан бири республикада хорижий технология асосида маҳаллий картошка уруғчилигини ривожлантириш, ҳосилдорлиги юқори картошка кўчатлари етиштириш ҳисобланади.
Тупроқ ва иқлим шароитларидан келиб чиқиб, Қўрғонтепа, Китоб, Шаҳрисабз, Янгиқўрғон, Булунғур, Зомин, Бахмал ва Бўстонлиқ уруғлик картошка етиштиришга ихтисослаштирилган туманлар этиб белгиланди.
Изоҳ (0)