Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 27 февраль куни Доминикан Республикаси президенти Данило Медина Санчесга мустақиллик куни муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Доминикан Республикаси Гаити оролининг шарқий қисмида жойлашган давлат бўлиб, 1844 йилнинг 27 февралида мустақилликка эришган. Шу йилнинг 6 ноябрида республиканинг дастлабки конституцияси қабул қилинган.
1861 йилдан 1865 йилгача Доминикан Республикаси мамлакат президенти Педро Сантинининг хоҳишига кўра, Испания таркибига кирган ва шундан сўнг яна мустақилликни қўлга киритган.
Изоҳ (0)