Бетмен ниқобини тақиб олган эркак Москвада дорихонани ўмарди. Кузатув камерасида ёзилган видео «РЕН ТВ» томонидан тақдим этилди.
Телеканал маълумотларига кўра, ҳодиса 21 февраль куни кечқурун юз берган. Дорихонага қуролланган эркак кириб келган ва дорихоначидан кассадаги пулни беришни талаб қилган. Аёл талончининг талабини бажарган, кейин эса полицияга мурожаат қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)