Арманистоннинг Котайск вилояти, Чаренсаван туманида, Ереван — Севан трассасида ўндан ортиқ автомобиль тўқнашди. Бу ҳақда «Вестник Кавказа» хабар бермоқда.
Авария оқибатида машиналар темир-бетон тўсиқ ва реклама устунига бориб урилди, бир неча автомобиль йўлдан чиқиб кетди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор.
Дастлабки тахминга кўра, йўл-транспорт ҳодисасига ҳайдовчиларнинг эътиборсизлиги сабаб бўлди.
Изоҳ (0)