Франция президенти Эммануэль Макрон Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали мулоқотда БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сурияда 30 кунлик сулҳ ўрнатиш ҳақидаги резолюцияси Африн минтақасига ҳам тааллуқли эканлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда EADaily хабар берди.
«Президент ўт очишни тўхтатиш тартиби бутун Сурия, жумладан, Афринга ҳам тегишлилиги ва барча томонидан сўзсиз бажарилиши лозимлигини таъкидлади», — дейилади Елисей саройи баёнотида.
Макрон Эрдўғон билан суҳбатда Туркия шелф конларига даъвогарлик қилаётган Кипр қирғоқлари яқинидаги вазиятдан ҳам хавотир билдирди.
Изоҳ (0)