Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўзаро халқаро автомобиль юк қатнови ишга туширилишини жадаллаштиради. Бу ҳақда Хитой ТИВ расмий вакили Гэн Шуан маълум қилди, дея хабар беради EADaily.
У ўтган йил 30 октябридан 1 ноябригача давлатлар Тошкент-Андижон-Ўш-Иркиштом-Қошғар халқаро йўналишида синов тариқасида юк ташиш амалга оширилгани ва ижобий натижага эришилганини эслатди.
Бу асосда Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон ишларни тезлаштиради ҳамда автомобилда юк қатнови йўналишларини шу ойда ишга туширишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)