Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 1-туридан жой олган барча беллашув Sport-TV канали орқали жонли намойиш қилинади. Бунақаси Ўзбекистон футболи тарихида бўлмаганди.
Телеканал Суперлига учрашувларини намойиш этиш бўйича ПФЛ билан келишувга эришди. Кейинроқ эса ахборот ҳамкори сифатида «Championat.asia» нашрини афзал билди. Бугун — 24 февраль куни улар 1-тур беллашувларини шарҳлаб борувчи шарҳловчилар номига ойдинлик киритди.
Унга кўра, «Пахтакор» ва «Сўғдиёна» клублари ўртасидаги беллашув Хайрулла Ҳамидовнинг чекига тешди. Фаррух Расулов эса илк турда ҳаммадан кўпроқ ишлайди. У аввалига Навоийдаги «Қизилқум» — «Локомотив» беллашувини шарҳлайди. 3 март куни эса Бухорога ўтиб, мезбонларнинг «Қўқон-1912» клубига қарши учрашувида ишлайди.
Ўзбекистон Суперлигаси 1-тур беллашувлари 1 март, пайшанба
«Қизилқум» — «Локомотив» — 18:00 (Фаррух Расулов)«Нефтчи» — «Насаф» — 20:00 (Мурод Ризаев)
2 март, жума«Металлург» — «Навбаҳор» — 18:00 (Дилшод Тўхтабеков)«Пахтакор» — «Сўғдиёна» — 20:00 (Хайрулла Ҳамидов)
3 март, шанба«Бухоро» — «Қўқон-1912» — 17:30 (Фаррух Расулов)«Бунёдкор» — «АГMК» — 20:00 (Зафар Қосимов)
Изоҳ (0)