Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан яна бир неча дақиқалардан сўнг «Ўзбекистон» меҳмонхонасида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида зафар қучган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Қитъа чемпионларининг ҳар бирига Президент совғаси — биттадан янги Chevrolet Malibu автомобилларининг калитлари топширилади. Бу ҳақда «Xabar.uz» хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, Осиё чемпионига айланган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳозиргина Тошкент шаҳрига етиб келган.
Қаҳрамонларни Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация кутиб олган. Уларнинг орасида Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуранбоев ва МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов ҳам бор.
Изоҳ (0)