Пхёнчхан мезбонлигида ўтаётган қишки Олимпиаданинг эркаклар ўртасидаги хоккей турида финал иштирокчилари аниқланди.
Ярим финалда германиялик шайбачилар Канадага қарши музга чиқиб, 4:3 ҳисобида зафар қучишга эришди. Немислар бунгача Швециядан 4:3, Швейцариядан 2:1 ҳисобларида устун кела олганди.
Финал остонасидаги иккинчи ўйинда эса россиялик хоккейчилар Чехияга имконият қолдирмади — 3:0. Ўзи учун принципиал аҳамият касб этган ўйинда АҚШ хоккей термасини 4:0 ҳисобида таслим қилган Россия, чорак финалда Норвегияни ҳам катта фарқ билан мағлуб этганди — 6:1.
3-ўрин учун Канада ва Чехия шайбачилари музга чиқади. Беллашув 24 февраль куни бўлиб ўтади. 25 февралда эса Олимпиаданинг бош соврини учун Россия ва Германия термалари кураш олиб боради.
Изоҳ (0)