SpaceX компанияси Falcon 9 элтувчи ракеталарини Испаниянинг Hisdesat компаниясига тегишли PAZ сунъий йўлдоши билан бирга учирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Бунга қадар парвоз бир неча марта қолдирилган эди. Falcon 9 нинг биринчи устуни аллақачон космосга парвоз учун қўлланган.
PAZ сунъий йўлдоши Европанинг Airbus консорпсиуми томонидан яратилган. Аппарат картография, атроф-муҳит мониторинги, сув, ер ва ўрмон ресурслари ҳолатини баҳолаш учун мўлжалланган.
Falcon 9 Starlink лойиҳаси доирасида орбитага иккита тажриба йўлдошини ҳам олиб чиқиши керак. Лойиҳанинг якуний мақсади Ернинг узоқ ҳудудларидаги ўн миллионлаб кишиларга интернет алоқасини таъминлаш ҳисобланади. Бунинг учун мазкур аппаратдан бир неча мингта керак бўлади.
Изоҳ (0)