Ой атрофида айланувчи янги Deep Space Gateway станцияси халқаро лойиҳа сифатида эълон қилинса ҳам, АҚШнинг лойиҳаси бўлади. Бошқа барча мамлакатлар, шу жумладан Россия ҳам иккинчи даражали рол ўйнайди. Бу ҳақда Россия космонавтика академияси аъзоси Андрей Ионин маълум қилди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Аввалроқ NASA раҳбари вазифасини бажарувчи Роберт Лайтфут 2022 йилда Ой орбитасида Deep Space Gateway космик инфратузилмасининг қурилиши бошланиши ҳақида маълум қилган. Қурилиш АҚШда яратилган Lunar Orbital Platform-Gateway модулининг учирилиши билан бошланади.
Изоҳ (0)