NASA Халқаро космик станциянинг давлат томонидан молиялаштирилишини тўхтатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
NASA раҳбари вазифасини бажарувчи Роберт Лайтфутнинг маълум қилишича, ХКСнинг федерал таъминоти режа бўйича 2025 йилдан тўхтатилиши керак.
Шу билан бирга, NASA станцияни хусусийлаштириш имкониятини кўриб чиқади. Бошқарма тижорий ташкилотларга ўзининг орбитадаги фаолиятини кенгайтиришда ёрдам бериш учун 2019 йилда 150 миллион доллар сўрашни кўзламоқда.
Шунингдек, бу режа ўн ярим миллиард долларни космосга синов парвозларини амалга ошириш учун йўналтиришни кўзда тутади. Бунинг ичига 2023 йилга мўлжалланган Ой орбитасига юбориладиган миссия ҳам киради.
Изоҳ (0)