АҚШнинг Гавайи университети олими Жон Лернед Германиянинг Зоннеберг обсерваторияси олими Майкл Хиппке инсониятни Ердан ташқари цивилизациялар билан ҳали очилмаган алоқалардан огоҳлантирди. Бу ҳақда Hi-Tech Mail.Ru хабар берди.
Олимларнинг таъкидлашича, космосдан келаётган хабарларни акс эттириш ва уларни очиш учун компьютерлардан фойдаланиш керак бўлади, бироқ бу хабарлар зарарли бўлиши ва инсоният уларни зарарсизлантира олмаслиги мумкин. Шунинг учун инсониятга нисбатан хавфнинг олдини олиш учун ўзга сайёралардан келадиган хабарлар уларни ўқишга уринишларсиз дарҳол йўқ қилиниши керак.
Олимларнинг тадқиқотларига кўра, ўзга сайёралардан келадиган хабарлар катта эҳтимол билан зарарли бўлади. Қримдаги RT-70 радиотелескопида қабул қилинган «Космик чақирувлар» нисбатан ишончли ҳисобланади. Бу хабар расм шаклида очиладиган иккилик белгилардан иборат. Агар хабар кейинги таҳлил учун қоғозга чоп этилса, унда ифодаланган маъногина хавф уйғотиши мумкин, бироқ у компьютерда ишлатилса, жиддий хавфни юзага келтириш эҳтимоли мавжуд.
Изоҳ (0)