Олти нафар исроиллик тадқиқотчидан иборат жамоа Негев чўлида тўрт кунлик «Марс экспедицияси»ни якунлади. Қизил сайёрадаги шароитлар симуляцияси муваффақиятли ўтган. Бу ҳақда EADaily хабар берди.
Тажриба Марс ланшафтига ўхшаш бўлган Мцпе-Рамон ҳудудида бўлиб ўтган. Лойиҳа D-MARS номини олган.
Тадқиқотчилар мамлакатнинг жанубий қисмидаги чўл кратери тубида Марс станциясининг моделини қурган. Станция миллион йил аввал Ер сатҳи эрозияси натижасида юзага келган кратер тубига жойлаштирилган.
Тадқиқотчилар Ер цивилизациясидан узилган ҳолда қуёш батареясидан қувватланадиган компакт моделда яшаган, «Марс юзасига» скафандрда чиққан.
Изоҳ (0)