Туркия ҳарбий қўмондонлиги Африн яқинида Сурия президенти Башар Асадни қўллаб-қувватловчи 1,7 минг кўнгилли аскар, шунингдек, ИШИД гуруҳи жангариларини йўқ қилганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Турк қўмондонлиги томонидан тақдим этилган маълумотлар «Зайтун новдаси» турк операцияси бошланган 20 январдан 21 февралгача бўлган даврни ўз ичига олади.
Куни кеча Сурия курдлари Дамашқни қўллаб-қувватловчи кўнгилли аскарлар Африн ҳудудига кирганлигини тасдиқлаган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)