КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг Корея меҳнат партияси марказий қўмитасига аъзо ҳисобланувчи синглиси Ким Ё Чжон фарзанд кутмоқда. Бу ҳақда Япониянинг «Иомиури» газетаси КХДРнинг Пхёнчхандаги Олимпиада делегацияси вакилларига таяниб маълум қилди, деб хабар берди «Газета.ru».
Бунга қадар Ким Ё Чжоннинг ҳомиладорлиги ҳақида «Рёнхап» агентлиги ҳам ўз манбаларига асосланиб хабар тарқатганди.
Ким Ё Чжон Шимолий Корея делегацияси таркибида Пхёнчхандаги Олимпиада ўйинларини томоша қилиш учун келган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда ҳам Ким Ё Чжоннинг ҳомиладорлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.
Изоҳ (0)