«Ўзбекистон почтаси» АЖ ислоҳ қилинади, бу Ўзбекистон Президентининг «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган. Ҳужжат матнини ЎзА эълон қилди.
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги икки ой муддатда «Ўзбекистон почтаси» АЖ почта алоқаси миллий операторига агент сифатида банк ва суғурта хизматларини кўрсатиш, шу жумладан тўловларни қабул қилиш ва ўтказиш, банк карталарига хизмат кўрсатиш, аҳолининг бўш пул маблағларини жалб қилиш, ихтиёрий ва мажбурий суғурта қилиш хизматлари ва ауцорсинг шартларида бошқа хизматларни кўрсатиш ҳуқуқларини тақдим этиш масаласини ўрганади ҳамда ушбу бандни амалга ошириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Вазирлик Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда қуйидагилар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади:
- «Ўзбекистон почтаси» АЖни, шу жумладан чет эл маслаҳатчиларини жалб қилган ва илғор халқаро тажрибани ўрганган ҳолда ислоҳ қилиш;
- почта алоқаси операторлари ва курьерларининг тармоғини ривожлантириш, хорижда халқаро почта жўнатмаларининг алмашинув пунктларини ташкил этиш.
Изоҳ (0)