Жанубий Африка Республикасининг собиқ бош вазири Сирил Рамапоса мамлакат президенти лавозимига сайланди, деб хабар беради «ТАСС».
Янги президентни сайлаш ҳақидаги қарор 15 февраль куни парламентнинг махсус йиғилишида қабул қилинган.
Бир неча соатдан сўнг, Рамапоса мамлакат олий суди судьяси Магоенга Магоенга ва парламент аъзолари олдида қасамёд қабул қилди. Маросимда, шунингдек, журналистлар ва хорижий меҳмонлар иштирок этган.
Янги президент мамлакат фуқароларига коррупция билан курашишга алоҳида эътибор қаратишга ваъда берди.
ЖАРнинг собиқ президенти Жейкоб Зума 15 февраль куни телевизор орқали мурожаатида истеъфога чиқиши ҳақида маълум қилган эди.
Изоҳ (0)