Флориданинг Паркленд шаҳридаги мактабда рўй берган отишмада 17 киши ҳалок бўлгани муносабати билан АҚШда мотам маросимлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Фожиа жойидан 3,2 километр нарида жойлашган Паркленд боғидаги мотам маросимида бир неча минг киши иштирок этди. Қурбонларнинг ҳар бирини исми-шарифи ўқилиб, хотираси ёдга олинди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уй, мамлакат ва хориждаги ҳукумат биноларида 20 февралга қадар байроқларни тушириб қўйишга кўрсатма берди.
Изоҳ (0)