Американинг Вайоминг штатида юк поезди ўз рельсидан чиқиб кетди. Мазкур воқеа содир бўлганидан кейин поезд вагонлари ёниб кетган. Бу ҳақда WIVB4 телеканалига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Поезднинг ҳалокатга учраши оқибатида бир неча цистерна ажралиб чиқиб, темир йўл кўтармасидан тушиб кетган.
Авария оқибатида поездни кузатиб кетаётган муҳандиснинг оёғи синган ва бошидан жароҳат олган. Ҳозирда у шифохонада.
Изоҳ (0)