Ер шарида глобал иқлим ўзгаришлари оқибатлари, шунингдек бошқа экологик муаммолар тобора кўпроқ низоли вазиятларни келтириб чиқармоқда. Бундай фикрни БМТнинг атроф-муҳит бўйича дастури (ЮНЕП) координатори Моҳир Алиев айтиб ўтди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Алиев таъкидлашича, иқлим ўзгариши билан Ер шарининг муайян ҳудудларидаги аҳоли бу ерларда яшай олмайди ва ўзлари учун мақбулроқ шароитларни қидиришга мажбур бўлади.
«Шу билан бирга, ‘иқлим миграцияси’, келгинди аҳолининг маҳаллийлар билан тўқнашуви каби масалалар юзага келиши муқаррар. Бу ердан келиб чиқадиган қатор оқибатлар хавфсизлик масалалари, сув ресурслари масаласи, қишлоқ хўжалиги имкониятларининг тугаши масалаларига бевосита таъсир ўтказади», — деди эксперт.
Ушбу тенденцияга қарши туриш учун ЮНЕП Мюнхен конференцияси билан ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади. Бу, ҳеч бўлмаганда, хавфсизликни таъминлаш масалаларига экологик муаммоларни ҳисобга олган ҳолда назар солиш имконини беради, дея таъкидлашди БМТда.
Изоҳ (0)