16 февралнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Шавкат Мирзиёев Бухорога ташриф буюрди. Президент вилоятга ташрифини Нақшбанд мажмуасини зиёрат қилишдан бошлади, балиқчилик ва қоракўлчилик корхоналарида бўлди, туризм соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди, Бухоро шаҳридаги болалар боғчасини бориб кўрди.
2. Чинозлик Аҳмадбойнинг сўнгги сўзи: Мен ҳеч қачон бировни алдамаганман. Ўзбекистон тарихидаги энг машҳур молиявий пирамида асосчисига ҳукм 19 февралда эълон қилиниши кутилмоқда.
3. Видео: Тошкентдаги 16 февраль воқеаларига 19 йил тўлди. Ўшанда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов: «Мени бундай ишлар билан ўзгартиролмайсиз», деганди.
4. «Қоронғида қаровсиз ташлаб кетилган». Фарғоналик беш ёшли қизчанинг ўлими бўйича нималар маълум?
5. Блогер Telegram мессенжерининг Ўзбекистон ижтимоий ва сиёсий ҳаётидаги ўрнини юқори баҳолади. 2017 йил январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Telegram фойдаланувчилари сони бўйича юқори учликка кирган, биринчи ва иккинчи ўринларда Эрон ва Малайзия жойлашган.
6. Ўзбекистон Осиё футболининг «уйқудаги» гиганти. ФИФА мамлакат футболи эътироф этилган мақола эълон қилди.
Изоҳ (0)