АҚШ Қуролли кучлари жанубий қўмондонлиги раҳбари, адмирал Курт Тидд Россиянинг Куба, Никарагуа ва Венесуэла билан алоқалари АҚШ учун таҳдидни юзага келтириши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Мазкур учта мамлакат билан ишончли алоқалар Россияга АҚШ ва унинг ҳамкорлари объектлари ва активларини нишонга олган минтақавий платформани тақдим этади», — дейди Тидд.
У Россиянинг ушбу учта мамлакат портларида кенгайиб бораётган ҳозирлиги Россия томонига разведка маълумотларини тўплаш имконини беришини таъкидлади.
Изоҳ (0)