Туркиянинг Измир провинцияси Чигли туманида ҳарбий машғулот самолёти ҳалокатга учради, деб хабар беради «Вести Кавказа».
Ҳаво кемаси ўқув-машғулот парвозини амалга ошираётган эди. У ҳавога кўтарилганидан сўнг кўп вақт ўтмай Чиглидаги авиабазага қулади, дейилади хабарда.
Авиаҳалокат оқибатида икки учувчи ҳалок бўлган. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)