Норвегияда 77 кишининг умрига зомин бўлган терактларни ташкиллаган Андерс Брейвик илк бор қилмишидан пушаймон эканлигини билдирди. Бу ҳақда у ўзи тутиб турилган Шиен қамоқхонаси маъмуриятига мактубда, шунингдек, унга таклиф этилган психиатр билан суҳбатда маълум қилган, дея хабар беради «ТАСС».
«2011 йил 22 июлда амалга оширган ҳаракатларимдан афсусдаман. Агар имконияти бўлганида, ўша воқеалар ҳеч қачон юз бермаслигига эришган бўлардим», — дейилади мактубда.
Афсус-надомати ва ўнгланиш йўлига ўтиши ҳақида Брейвик ўтган йил мартида Норвегия апелляция суди қамоқхонада унинг ҳуқуқлари бузилаётганини тан олишдан бош тортганидан сўнг билдирди.
Иши Европа судида қайта кўриб чиқилишига уринаётган террорчи янги ҳаёт бошлаш, натсизм мафкурасидан воз кечиш ва намунали маҳбус бўлиш ниятида эканлигини даъво қилмоқда. Исми-шарифини ўзгартиришга қарор қилгани ҳам шу билан боғлиқ бўлиши мумкин: ҳужжат бўйича Брейвик энди расман Фьотольф Хансен деб аталади.
Изоҳ (0)