Россиянинг Новокузнецк шаҳрида яшовчи аҳоли ўт ўчирувчилар Владимир Путиннинг сайловолди баннерларини юваётганининг гувоҳи бўлди, деб хабар беради TJournal.
Ўт ўчирувчилар шаҳарнинг Новоильинский туманига кираверишдаги баннерга ёнғинга қарши ишлатиладиган сув насосидан сув сепган.
Жараён гувоҳи бўлган фуқаро ушбу ҳолат акс этган суратларни Instagram’га жойлаштирган.
Аввалроқ, Кемерово тумани аҳолиси Путиннинг сайловолди баннерлари полиция ходимлари томонидан қўриқланаётганининг гувоҳи бўлган эди.
Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг маълумот беришича, Владимир Путин сурати акс этган плакатлар олдида тун-у кун навбатчилик қилиш ҳақида кўрсатма берилган. Ушбу объектлар устидан президент сайловларига қадар назорат ўрнатилиши белгиланган.
Изоҳ (0)