Туркия ҳукумати АҚШга ҳамкорликда Суриянинг Манбиж шаҳрига ҳарбийларни жойлаштиришни таклиф қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Шунингдек, Туркия томони «Халқ мудофааси кучлари» курдлар отряди Фрот дарёсидан шарқ томонга чекиниши кераклигини ҳам маълум қилди.
АҚШ томони давлат департаменти раҳбари Рекс Тиллерсоннинг жорий ҳафтада Анқарага қилган ташрифи чоғида қилинган мазкур таклифни кўриб чиқмоқда.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркия томонидан Сурия шимолида ўтказилаётган «Зайтун япроғи» ҳарбий операцияси Манбиж шаҳрига қадар кенгайиши мумкинлигини бир неча бор маълум қилиб, АҚШдан у ердан ўз бўлинмаларини олиб чиқиб кетишни талаб қилган эди.
Ҳозирда мазкур ҳудуд «Сурия демократик кучлари» курд коалицияси назорати остида.
Икки ташкилот ҳам Туркияда террорчилик гуруҳи ҳисобланади. «Халқ мудофааси кучлари» АҚШ томонидан қўллаб-қувватланади.
Изоҳ (0)