Американинг Жанубий Каролина штати ҳукумати ижтимоий тармоқларда Флорида жанубидаги мактаблардан бирида Паркленд шаҳрида 17 кишининг ўлдирилишига ўхшаган қон тўкилишини келтириб чиқариш ҳақида таҳдид қилинган пост муаллифини ҳибсга олди, деб ёзади «ТАСС».
Постга қора кийим ва ниқоб тақиб олиб, қўлида ярим автоматик милтиқ тутиб турган кишининг сурати илова қилинган. Унга «Флориданинг 2-давраси — эртага» деган ёзув туширилган.
Полиция аниқлик киритишича, ушбу постнинг турли талқинлари ижтимоий тармоқларда «айланган» ва одамларни Флориданинг жанубий қисми ҳудудидаги мактабларга бормаслик ҳақида огоҳлантирган. Бундай постларнинг барчаси кузатилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Паркленд шаҳридаги (Флорида штати) Marjory Stoneman Douglas мактабида собиқ ўқувчи отишма уюштирди, оқибатда 17 киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)