Виржиния штатининг апелляция суди ўз қарори билан АҚШ президенти Дональд Трампнинг иммиграция ҳақидаги фармонининг сўнгги талқинини ноконституциявий деб эълон қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Суд вакиллари маълум қилишича, ушбу фармон АҚШ конституцияси қоидаларига хилоф равишда мусулмонлар ҳақ-ҳуқуқларини чеклайди.
Таъкидланишича, ушбу қарор АҚШ апелляция суди томонидан Америка раҳбариятининг иммиграция ҳақидаги фармонига қарши қарор қабул қилиниши билан боғлиқ иккинчи ҳолат бўлган.
Изоҳ (0)