Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Сурияда тайёргарликдан ўтган худкуш террорчини қўлга олди, деб ёзади «ТАСС».
Maxфий террорчилик гуруҳининг фаол аъзоси мамлакатда халқаро террорчилик ташкилотлари жангариларининг респубика ҳудудига киришини аниқлаш ва олдини олиш бўйича давом этаётган аксилтеррорчилик тадбирлари доирасида ҳибсга олинган. У 1992 йилда туғилган Қирғизистон фуқароси эканлиги маълум қилинди.
Террорчи республикада террорчилик ҳаракатларини амалга ошириш учун жиноий тўдалар таркибида Сурияда қўпорувчилик-жангарилик тайёргарлигидан ҳамда худкушлар махсус курсидан ўтган.
Унга нисбатан жиноий иш очилиб, тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)