Дунё ҳамжамияти Ироқни тиклашга кредит ва инвестициялар тариқасида 30 миллиард доллар ажратади. Кувайтда 14 февраль куни ўз ишини якунлаган халқаро конференциясида донор-давлатлар зиммасига шундай мажбурият олди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Энг катта суммаларни Туркия (5 миллиард доллар), АҚШ (3 миллиард доллар) ва Форс кўрфази давлатлари ажратади. Германия 350, Евроиттифоқ 400 миллион евро ваъда қилди.
Молиявий ёрдамнинг умумий ҳажми Ироқ қўлга киритмоқчи бўлганидан анча кам эканлиги билдирилмоқда. Мамлакат ҳукумати ИШИД билан урушдан кўрилган зарарни 46 миллиард доллар баҳолаганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)