Татаристоннинг Қозон шаҳри полициячилари «Россия почтаси»га қарашли логистика марказининг олти нафар ходимини қўлга олди. Ходимлар ичида электрон қурилмалар бўлган ва рўйхатдан ўтказилмаган жўнатмаларни яширган. Улар ишдан бўшатилган ва уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Тергов маълумотларига кўра, ходимлар энг қиммат ва иккиламчи бозорда кўп талаб бўлган қурилмаларни, хусусан, смартфонлар ва планшетларни жўнатмалар ичидан олиб қўйган ва кейинчалик уларни интернет орқали сотган. Ўғирланган техникаларнинг умумий қиймати бир неча миллион рублни ташкил қилган.
Изоҳ (0)