Флоридадаги мактабда отишма уюштирган ва 17 кишининг умрига зомин бўлган, Николас Крузга нисбатан айблов эълон қилинди. Бу ҳақда Броуард округи шерифи сайтида маълум қилинди, деб хабар беради «РИА Новости».
Ҳуқуқ-тартибот вакиллари мактабнинг собиқ ўқувчиси, 1999 йилда туғилган Крузни қасддан қотилликда айблади.
ОАВга кўра, у ҳодисадан сўнг ўқувчилар оломонига аралашиб кетишга уринганда қўлга олинган.
Изоҳ (0)