Санкт-Петербургда норози мижозини болға билан уриб ўлдирган ва унинг квартирасини ёқиб юборган уста 14 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда шаҳар прокуратурасининг сайтида хабар берилди.
Хабарда айтилишича, 2017 йилнинг сентябрида петербурглик аёл Вадим Стратул исмли устани ўз хонадонини таъмирлаш учун ёллаган. Натижада олиб борилган таъмирлаш ишлари аёлга ёқмаган ва у иш ҳақини тўлашдан бош тортган. Шунда Стратул болға билан уни уриб, жароҳат етказган.
Аёлни калтаклаб бўлган уста унинг сумкасидан 20 минг рубль «гонорар»ини олиб, квартирасини ёқиб юборган. Аёл бир неча кундан кейин шифохонада оламдан ўтган.
Изоҳ (0)