Саудия Арабистони сайёҳлик ва миллий мерос бўйича комиссияси мамлакатнинг энг яхши гидини аниқлади. Унга кўра «археология» йўналиши бўйича магистратурани тамомлаган, туризм соҳаси бўйича малакали мутахассис Мариам Ал-Харби энг яхши гид дея топилди. Бу ҳақда National Geographic хабар берди.
«Саудия Арабистонида узоқ вақтга қадар мазкур соҳада эркаклар фаолият юритиб келарди, бироқ аёллардан иборат айрим делегациялар аёл-гидларни талаб қила бошлади. Менинг университетдаги малакам Саудия Арабистонида аёл гидлар бўлган талабнинг ортишига олиб келди», — дейди Ал-Харби.
Ал-Харби араб, инглиз ва турк тилларида бемалол сўзлаша олади ҳамда параллел равишда хитойчани ўрганмоқда. Айни вақтда Ал-Харби турли делегациялар, мактаб ўқувчилари ва талабалари, шунингдек, зиёратчиларнинг Мадинага экскурсиясига раҳбарлик қилади.
Изоҳ (0)