Бир вақтнинг ўзида 54 та дельфин ўзини Мексиканинг Жанубий Қуйи Калифорния штатидаги денгиз қирғоғига отди. Бу ҳақида Лотин Америкасининг атроф-муҳит муҳофазаси билан шуғулланувчи прокуратураси маълум қилди, деб хабар берди «РИА Новости».
Идоранинг маълумотларига кўра, тезкор равишда амалга оширилган қутқарув ишлари давомида 33 та сут эмизувчи қутқариб қолинган, бироқ 21 таси ҳалок бўлган.
Мутахассисларнинг айтишича, ҳалок бўлган ҳайвонларнинг жасади ўрганиб чиқилган ва уларнинг қирғоққа ўзини отишларига бошқа турдаги дельфинларнинг ҳужуми сабаб бўлган деган хулосага келинган. Чунки дельфин жасадларида бошқа ҳайвонлар томонидан етказилган жароҳат излари мавжуд.
Изоҳ (0)