Россия президентлигига номзод, телебошловчи Ксения Собчак Владимир Путиннинг давлат раҳбарлигига номзод сифатида рўйхатга олинишидан норозилик билдириб, мамлакат Олий судига шикоят берди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Шикоятда Собчак суддан Россия марказий сайлов комиссиясининг Путинни президентликка номзод сифатида рўйхатга олиш ҳақидаги қарорини ноқонуний деб топиш ва бекор қилишни сўраган.
Унга кўра, Путин президентлик лавозимини икки муддат эгаллагани сабабли сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас.
Суд йиғилиши 16 февраль, соат 10:00 га белгиланди.
Изоҳ (0)