Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳли полицияси ўз ижарага берувчиларининг етти ёшли фарзандини ўлдирганликда айбланаётган эркакни ҳибсга олди, деб ёзади Times of India. У боланинг жасадини бир ойдан ортиқ вақт давомида жомадонда сақлаган.
Ашиш Саини 7 январдан буён бедарак йўқолган деб ҳисобланган. Унинг жасадини 13 февраль куни 27 ёшли Авдеш Сакьянинг уйидан топишди, у боланинг ота-онасининг уйида ижарада турган.
Тергов версиясига кўра, эркакнинг ижарага берувчилари билан алоқаси яхши бўлмаган, шу туфайли гаров пули талаб қилиш учун болани ўғирлаб кетган. Аммо Ашишни ва унинг йўқолишига алоқадорларни қидириш бошлангач, йигит қўрқиб кетган ва жиноятни яшириш учун болани ўлдирган.
Эркак телефон қўнғироқларига жавоб бермай қўйгач, полиция шубҳаланиб, унинг уйига келган ва тинтув қилган. Жасад солинган жомадон Сакьянинг каравоти остидан топилган.
Боланинг отаси бу ҳолатдан ҳайратга тушди. Сакья саккиз йилдан буён уларнинг уйида ижарада турган, шунингдек, болани қидиришга фаол ёрдам бериб, ҳатто унинг йўқолгани ҳақида полицияга ариза беришга кўмаклашган.
Изоҳ (0)