14 март куни франциялик футбол мутахассислари Кенни Жан Мари ҳамда Людовик Дебрю Тошкентга ташриф буюради. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Франция футбол федерацияси президенти маҳкамасига раҳбарлик қилаётган Кенни Жан Мари шу йилнинг 23 январь куни ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов билан Парижда кўришган бўлиб, унда икки мамлакат футболи ўртасидаги ҳамкорлик борасида келишувга эришилганди.
Меҳмонлар Ўзбекистонга ташрифи давомида Супер Лига клублари мутахассисларига семинарлар ўтади. Бунда улар жамоаларнинг маркетинг хизматини қандай йўлга қўйиш борасида ўз тажрибаси билан ўртоқлашиши кўзда тутилган. Аввалроқ ЎФА Супер Лига клубларининг маркетинг мутахассисларини Японияга иш ўрганиш учун юборганди. Франциялик мутахассислар эса мана шу ишнинг мантиқий давомчиси бўлади.
Изоҳ (0)