Ҳиндистонлик эркак кам учрайдиган касалликдан азият чекувчи рафиқасини жодугарликда айблаб, у билан ажрашди, деб хабар беради Daily Star.
Гита исмли 21 ёшли аёл гематидрозга чалинган. У асабийлашганида кўзларидан ёш ўрнига қон оқади. Аёлнинг сўзларига кўра, унинг мазкур касалиги турмуш ўртоғи билан ажрашишига сабаб бўлган.
Гитанинг касали кундан-кунга ривожланиб бормоқда, эндиликда асабийлашганида унинг бошқа аъзоларида ҳам қон пайдо бўлмоқда.
Маҳаллий шифокорнинг сўзларига кўра, қизнинг қон босими жойида, унинг қон ивиш хусусияти ҳам нормал ишламоқда.
Гематидроз — жуда кам учрайдиган касаллик. Инсоният тарихида у билан боғлиқ 30 та ҳолат қайд этилган. Унда тер қон билан аралашиб кетади ва кучли психологик босим остида тери устига пушти ёки қизил суюқлик кўринишида сизиб чиқади.
Изоҳ (0)