Австралияда денгиз саёҳати кемаси ҳожатхона олдида юзага келган оммавий муштлашувдан кейин Сиднейга қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабар берилишича, кемада бўлиб ўтган байрам кечасидан сўнг ҳожатхона олдида навбат юзага келган. Шу вақтда навбатда турган бир неча эркак ўртасида жанжал юзага келган. Жанжал пайтида эркаклардан бирининг дугонаси бўшаган вино шишаси билан 21 ёшли йигитнинг бошига урган. Шундан сўнг ур-йиқит бошланган.
Аниқланишича, муштлашувни бошлаган аёл россиялик 37 ёшли Татьяна Баладина бўлиб чиққан. Ҳодиса оқибатида Баладина ва олти нафар эркак ҳибсга олинган. Уларнинг барчаси кемадан туширилиб, полицияга топширилган. Кейинроқ эркаклар қўйиб юборилган, аёлга нисбатан эса айблов эълон қилинган. У 9 мартда суд олдида жавоб бериши керак бўлади.
Изоҳ (0)