Бруклинлик граффитичилар жамоаси 5Pointz биноси эгасини судда ютиб чиқди. У граффитичилар томонидан чизилган расмнинг бир қисмини бўятган. Суд қарорига кўра, граффитичилар 6,7 миллион доллар миқдорида компенсация олади. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
5Pointz Бруклиндаги эски бино бўлиб, кўча санъатининг ёдгорлигига айланган, унинг устида 1990 йиллардан бошлаб 30 дан ортиқ рассом ишлаган. 2014 йилда бинога эгалик қилувчи Wolkoff компанияси аҳолининг намойиши ва рассомларнинг судга берган даъвосига қарамасдан, уни тўлиқ бузиб ташлаган.
Нью-Йорк судининг 2018 йил 12 февралдаги қарорига кўра, Wolkoff граффитиларни анча вақтли, яъни бино бузилишидан 10 ой аввал бўяган. Судьянинг сўзларига кўра, компания бинони бузиш ҳуқуқига эга бўлган, бироқ расмларни олдиндан бўяши керак бўлмаган.
5Pointz биносининг ўрнида 800 та люкс ва 200 та пастроқ нархдаги квартирани ўз ичига оладиган кўп қаватли уй қурилади.
Изоҳ (0)