Америкалик эркак итини йиртқич ҳужумидан ҳимоя қилиш учун айиққа ташланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Мен штатида яшовчи Дастин Грей лабрадори билан ўрмонда сайр қилиб юрганида айиқ итга ташланган.
Грейга кўра, у айиққа бир неча бор зарба берган ва кўзига қўлини тиқиб олган. Жонивор эса уни ерга ағдарган. Бироқ шундан сўнг негадир айиқ қочиб қолади.
Грей итини ветеринарга олиб борди ва у лабрадорга йирик ҳайвон ҳужум қилганини тасдиқлади.
Изоҳ (0)