Facebook’даги Japan and Extra гуруҳида 8 февралда Япониянинг Palace Hotel Tokio меҳмонхонаси ходимлариннг ёзма узр хати эълон қилинди, деб ёзмоқда TJournal. Меҳмонхона маъмурияти ташриф буюрувчилардан интернетдаги носозлик учун узр сўраган: интернет эрталабки соат 04:00 да тахминан бир дақиқа ишламай қолган.
Хабарда айтилишича, Palace Hotel Tokio нуфузли меҳмонхона ҳисобланади ва шу тариқа ўз имижини сақлаш учун қайғурган. Хатдан кўринадики, ҳодиса 14 апрель, пайшанба куни юз берган. Сўнгги марта бу сана ва ҳафтанинг мазкур куни 2016 йилда тўғри келган.
Изоҳ (0)