Ан-148 самолёти ҳалокатга учраган Подмоскове яқинидаги Раменск ҳудудида қидирув ишлари якунланди. Бу ҳақда Москва вилояти ФВВ бош бошқармаси раҳбари Сергей Полеткин журналистларга маълум қилди, деб хабар берди «ТАСС».
«Москва вақти билан соат 08:00 да қидирув операциялари якуний босқичга етди», — дейди Полеткин.
Унинг сўзларига кўра, ўтган кеча давомида қутқарувчилар уч сменада иш олиб борган. Яқин вақт ичида ҳалокатга учраган самолётларнинг йирик қолдиқларини кўтариш мақсадида муҳандислар техникаси ишга киришади.
Эслатиб ўтамиз, «Саратов авиалиниялари» компаниясининг Москвадан Орскка йўл олган Ан-148 йўловчи самолёти пойтахт вилоятида ҳалокатга учраган эди. Ҳаво кемаси бортида 71 киши — 65 йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган.
Изоҳ (0)