General Motors автомобилсозлик компанияси Жанубий Кореянинг Кунсан шаҳридаги заводини май охирига қадар ёпади. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинди, деб хабар берди «Коммерсантъ».
Маълум қилинишича, General Motors Жанубий Кореядаги корхонанинг ёпилишини унинг сўнгги уч йил ичида ишлаб чиқариш кучидан етарлича фойдаланмаганлиги билан изоҳлаган. Юқоридаги давр мобайнида атига 20 фоизга яқин қувват сарфланган. Америкаликлар заводнинг ёпилишига кетадиган харажатларни 850 миллион долларга баҳолади.
«Бу жуда қийин, бироқ Жанубий Кореядаги фаолиятимизни қайта ташкил этишимизда зарур дастлабки қадам. Оғир дамларимизда биз билан бирга бўлган Кунсан ва Чонбукдаги ходимларимизнинг ҳамда ҳукумат вакилларининг меҳнатини қадрлаймиз», — дейди General Motors Korеа концерни президенти Каер Казем.
Изоҳ (0)