Хитойнинг шимолидаги Хэбэй провинциясида суюлтирилган табиий газ ташувчи автомобиль ёниб кетди. Дастлаб юк автомобили бошқарувни йўқотган ва ағдарилиб кетган. Унинг цистернасига зарар етган ва қайноқ модда йўл бўйлаб тўкилган. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Видеорегистраторда олинган тасвирда кўринадики, кўк рангли автомобиль газ тўкилган жойга қараб юргач, портлаш юз берган. Аланга бир неча ўн метрга чўзилган ва яна битта автомбилга «ҳамла қилган».
Маҳаллий ОАВлар хабарига кўра, юк машинаси ҳайдовчисининг танаси 50 фоизга куйган. Кўк автомобиль ҳайдовчиси эса баданнинг 10 фоизи куйиши билан касалхонага тушган. Ҳодисанинг бошқа иштирокчилари енгил жароҳат олган. Олов тезкорлик билан ўт ўчирувчилар томонидан ўчирилган, бироқ учта автомобиль тўлиқ ёниб кетган.
Изоҳ (0)