Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9 февраль куни Тошкент шаҳар Олмазор тумани фаоллари билан бўлиб ўтган йиғилишда марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақида илиқ фикрларни билдириб ўтди. Президентнинг йиғилишдаги сўзлари 11 февраль куни «Ўзбекистон 24»нинг «Таҳлилнома» дастурида эълон қилинди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини жуда ҳурмат қилардим, кўп учрашиб юрардим. Ўзим кўп мулоқотда бўлганман. У жуда кўп китоб ўқиган инсон эди. Улар: «Китоб ўқимаган одамнинг руҳияти ҳам, келажаги ҳам, умуман умиди ҳам йўқ», дердилар.

У киши араб тилини жуда мукаммал билар эди. Имом ал-Бухорий, Мотуридий, Марғиноний, Термизийлар ҳақида гапирамиз. Лекин мустақил Ўзбекистонда ҳам шундай одамлар бўлган, бу одам жуда ақлли бўлган.

Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идорасининг раиси, муфтий лавозимида ишлаган. Ўша пайт собиқ Иттифоқдан Ҳажга энг кўпи билан 20 киши борган. Лекин 1990 йили Ўрта Осиё ва Қозоғистондан 500 нафар мусулмонни Ўзбекистондан жўнатишга бош-қош бўлган. 90 йиллари Саудия подшоҳлигига бориб, 1 миллион нусха Қуръонни олиб келтирган.

Ҳаёт бешафқат бўлади деганларидек, у одамга ҳам туҳмат, ғийбатлар кўп бўлган. 1993 йили кўчиб кетишга мажбур бўлади. Саудия Арабистонида яшаганлар, кейин 1994 йил Ливияга бориб, 2001 йилгача ўша ерда мусофирчиликда яшаб, кўп китоблар ёзганлар. Очиғини айтсак, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфга ўхшаган буюк одамлар ҳозир етишмаяпти.

Қуръонни ўқиган ва уни илмий билган одам ҳеч қачон кам бўлмайди. У одамнинг билганини анча-мунча одам билмасди. Бундан ташқари, у одам кам ухлаб, кўп ёзиб, ўқир эди. Ҳар куни икки соат спорт билан шуғулланарди. Биз мана шундай буюк одамларимизни тараннум қилсак кам бўлмаймиз. Китобларни араб, форс тилларидан ўзбек тилига таржима қилдирган одам. Қани бизда ҳозир шунақалар?..

Кўп ният қилардилар, «Қани энди бизнинг давлатда ҳам яхши масжид бўлса-да, нурли исломни мен тушунтирсам», деб. Шунинг учун янги барпо этиладиган масжидга шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи берилади, у ерда музей ташкил қилинади. Бу инсонни ҳам тараннум қилсак, ўйлайманки, бу ўз тарихимизга, миллатимизга, мамлакатимизга, халқимизга бўлган эътибор бўларди.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди